| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
«اَلْمُسْلِمُونَ شُرَكَاءُ فِى ثَلاَثٍ فِى الْمَاءِ»
«Мусулмонлар уч нарсада, яҳни сувда... шерикдирлар», дейишлари ва айни пайтда сувга эгадорлик қилишга рухсат беришларидан сув, ўт-ўлан ва оловдаги шерикликнинг иллатини, яъни уларнинг ҳамма мухтож бўладиган жамот заруратлари эканини истинбот қилинади. Шунга кўра, ҳадис бу уч нарсани зикр қиляпти, лекин бу уччаласи - жамоат заруратларидан бўлганлиги учун - иллатланиб келяпти. Шунга биноан бу иллат бор-йўқликда иллатланган нарса билан бирга юради, яъни қайси бир нарсанинг жамоат заруратларидан эканлиги аниқланса, у сув, ўт-ўлан, олов бўлиши ёки бўлмаслигидан, ҳадисда айтилганлиги ёки айтилмаганлигидан қатъий назар умумий мулк ҳисобланаверади. Аксинча, жамоат заруратлариданлиги хусусиятини йўқотса, сув каби ҳадисда айтилган нарса бўлса ҳам, умумий мулк ҳисобланмайди. Шахсий мулк бўлишига ҳам рухсат этиладиган нарсага айланади. Нарсанинг жамоат заруратларидан ҳисобланиши етишмай қолганида қишлоқ, шаҳар ёки давлатда бўлишларидан қатъий назар одамларнинг уни излаб ҳар томонга тарқалиб кетишлари билан белгиланади. Сув манбалари, чакалакзорлар ва яйловлар шулар жумласидандир.
Конлар икки қисмдир: биринчи қисмига шахсга нисбатан катта миқдор ҳисобланмайдиган ҳажм билан чекланган конлар кирса, иккинчисига миқдори чекланмаган конлар киради. Миқдори чекланган конлар шахсий мулклардир, уларга якка шахс эгадорлик қилиши мумкин. Рикоз (олтин ва кумуш рудаси)га муносабат қандай бўлса, уларга ҳам ўшандай бўлади, яъни бешдан бири олинади. Амр ибн Шуайб отасидан, у бобосидан ривоят қилишича, Пайғамбар с.а.в.дан йўқолган нарса ҳусусида сўрашганида:
«مَا كَانَ مِنْهَا فِى طَرِيقِ الْمِيثَاءِ (أىّ الطّريق المسلوكة) أَوْ الْقَرْيَةِ الْجَامِعَةِ، فَعَرِّفْهَا سَنَةً، فَإِنْ جَاءَ طَالِبُهَا، فَادْفَعْهَا إِلَيْهِ وَإِنْ لَمْ يَأْتِ فَهِىَ لَكَ، وَمَا كَانَ فِى الْخَرَابِ، يَعْنِى فَفِيهَا وَفِى الرِّكَازِ الْخُمُسُ»
«Йўловчилар юрадиган йўлдан ёки одамлар гавжум қишлоқдан олган бўлсанг, бир йил эҳлон қил. Талабгори келса, топшир, келмаса, ўша нарса - сеники. Харобадан олган бўлсанг, ундан худди кон каби бешдан бирини берасан», деб жавоб бердилар. Бу ҳадисни Абу Довуд ривоят қилган.
67-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143
|